KOMPANIYA HAQIDA

«O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasi 1970 yili Montaj va maxsus qurilish ishlari Vazirligi sifatida tashkil etilgan edi. Respublika mustaqillikka erishganidan so’ng Vazirlik O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan 1992 yil "O’zmontajmaxsusqurilish" Uyushmasiga, keyinchalik 2014 yili «O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasiga aylantirilib uning tarkibidagi tashkilotlar xususiylashtirildi. O’sha davrda xalqimiz va hukumatimiz oldida Respublikaning iqtisodiy salohiyatini oshirish.. batafsil

   

  

КОМПАНИЯНИНГ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДЛАРИ

“O’zmaxsusmontajqurilish” акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 февралдаги ПФ-2136-сон “Махсус монтаж қурилиш ишларини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 15 майдаги 06-к-ПО-сонли буйруғига мувофиқ “Ўзмонтажмахсусқурилиш” уюшмасини қайта ташкил қилиш тартибида ташкил этилди.

“Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари” ("Ўзмонтажмахсусқурилиш") уюшмаси Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 17  майда 2689-сон реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. “O’zmaxsusmontajqurilish” акциядорлик компанияси “Ўзмонтажмахсусқурилиш” уюшмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Компанияни ташкил этишдан асосий мақсад Компаниянинг молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.

Қуйидагилар Компания фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

- Компания таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг республика ҳудудларида иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича тасдиқланган дастурлар, шунингдек ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари доирасида махсус ва монтаж қурилиш ишларининг тўлиқ мажмуини бажаришни таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

- махсус ва монтаж қурилиш ишлари бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, компания таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларга умумқурилиш пудрат ташкилотлари билан буюртмаларни шакллантиришда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни ташкил қилиш ва такомиллаштириш;

- замонавий ахборот-коммуникация технологияларни кенг қўллаш асосида инновация технологиялари ва илғор монтаж тизимларини жорий этиш, шунингдек уларни саноатлаштириш, махсус қурилиш-монтаж ишларини ташкил қилишни такомиллаштириш;

- Компания таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларга бажарилаётган ишларнинг сифатини оширишда, лицензия талабларига ва қурилиш меъёри ва қоидаларига амал қилишда кўмаклашиш;

- Компания таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг муҳандис-техник ва ишчи кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.


«Ўзмахсусмонтажқурилиш» АКнинг махсус монтаж қурилиш ишлари ихтисослиги бўйича салоҳияти

Компания таркибидаги қурилиш ташкилотлари ўзининг ихтисослилигига мувофиқ қуйидаги ишларни амалга оширадилар:

1.Темир ва темирбетон конструкциялар монтажи, умумқурилиш ишлари.

2.Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик тизимлар монтажи, саноат иншоотларидаги жиҳоз ва махсус технологик тизимларни ишга тушириш ва созлаш. 

3.0,4 дан 10 кВт гача бўлган электротехника жиҳозлариг монтажи, ишга тушириш ва созлаш ишлари.

4.Совутиш ва ҳавони тозалаш тизимларини ўрнатиш.

5.Магистраль газ, сув ва иссиқлик қувурларини ўрнатиш.

6.КиП автоматика, ёнғинни ўчириш, алоқа ва телекоммуникация тизимларини ўрнатиш.

7.Бурғулаш ва портлатиш ишлари.

8.Кимёвий ҳимоя, иссиқлик изоляцияси, обмуровка ва футеровка  воситаларини ўрнатиш.

9.Эстакадалар ва туннель иншоотларини монтажи, ер ости ишлари (проходка).

10.Ўрта ва юқори босимли қувурли ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш.

11.Иситиш ва сув таъминоти тузилмаларини монтаж қилиш ишлари.


КОМПАНИЯНИНГ БИЗНЕС-РЕЖАЛАРИ


 “O’zmaxsusmontajqurilish” акциядорлик компаниясининг 2016 йилги Бизнес-режаси  
microsoft-word-2013-23-535x535.png  
2.08 МБ 
 “O’zmaxsusmontajqurilish” акциядорлик компаниясининг 2017 йилги Бизнес-режаси
microsoft-word-2013-23-535x535.png  
1.8 МБ

“O’zmaxsusmontajqurilish” акциядорлик компаниясининг 2018 йилги Бизнес-режаси

Тегишлик Баённома
PDF-Small.jpg 
2.8 МБ









       

   

   

КОМПАНИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИ


  “O’zmaxsusmontajqurilish” АК 2017-2021 йилларда ривожланиш стратегияси  
PDF-Small.jpg
3.05 МБ 
  “O’zmaxsusmontajqurilish” АК фаолиятини бўйича ривожланиш чора-тадбирлар режаси 
PDF-Small.jpg
185 КБ









загрузка карты...