KOMPANIYA HAQIDA

“Oʼzmaxsusmontajqurilish” aktsiyadorlik kompaniyasi Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2014 yil 27 fevraldagi “Montaj va maxsus qurilish ishlarini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʼgʼrisida”gi PQ-2136 - sonli qarori asosida tashkil etilgan.

Kompaniya 1965-1992 yillarda faoliyat koʼrsatgan Montaj va maxsus qurilish ishlari vazirligi va 1992-2014 yillarda faoliyat koʼrsatgan “Oʼzmontajmaxsusqurilish” uyushmasining huquqiy vorisi hisoblanadi... batafsil

 

Ҳозирги пайтда Компания таркибида жами 103 та ташкилот ва корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Шундан 86 таси монтаж ва махсус қурилиш ишларига ихтисослашган қурилиш ташкилотлари ҳамда 17 таси саноат корхоналаридир.

I. Компания таркибида қурилиш соҳасида фаолият юритаётган 86 та қурилиш ташкилотларининг 28 таси Компаниянинг давлат улушига эга.

Шу жумладан:

«93-махсус трeст» АЖ ва унинг таркибидаги 11 та ташкилотлар – давлат улуши 83,3 фоиз;

«Тошмeтроқурилиш» МЧЖ ва унинг таркибидаги 5 та ташкилотлар – давлат улуши 100 фоиз;

«Портлатишсаноат» АЖ ва унинг таркибидаги 1 та ташкилот – давлат улуши 66 фоиз;

ҳамда Компания томонидан янгидан ташкил этилган, 100 фоиз давлат улушига эга бўлган 7та ва 1,5 фоиз давлат улушига эга бўлган 1 та ихтисослашган махсус, монтаж ва механизация ташкилотлари мавжуд.

Компания таркибидаги ушбу монтаж, махсус қурилиш ва қурилиш ташкилотларидаги мавжуд малакали кадрлар, ишлаб чиқариш, моддий-техник базалар ҳисобига республика иқтисодиётининг деярли барча соҳаларидаги қурилиш объектларида қатнашиб, мураккаб металл конструкциялар ва магистрал қувурлар монтажидан тортиб, электр, сантехника, вентиляция, ҳавони иситиш, совутиш, кимёвий ҳимоя, созлаш ва ишга тушириш каби барча махсус қурилиш ишларини ҳамда инфраструктура объектларини “калит остида” фойдаланишга топширишгача бўлган ишларни амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, қурилиш объектлари учун сифати ва мустаҳкамлилиги кафолатланган турли стандарт ва ностандарт металл контрукциялар ишлаб чиқармоқдалар.

Аниқроқ қилиб айтганда, монтаж, махсус қурилиш ва қурилиш ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари турлари асосан қуйидагилардан иборат:

1.  металл конструкцияларни ишлаб чиқариш ва монтаж қилиш;

2. саноат иншоотларидаги ишлаб чиқариш технологик тизимларини монтаж қилиш;

3.  магистраль газ, сув ва иссиқлик қувурларини монтаж қилиш;

4.  ўрта ва юқори босимли қувурли ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш;

5.  қуввати 0,4 дан 10 кВт гача бўлган электротехника жиҳозлари
ва линияларни монтаж қилиш;

6.  иситиш ва сув таъминоти тузилмалари ва технологик иншоотларни монтаж қилиш ишлари;

7.  совутиш ва ҳавони тозалаш тизимларини монтаж қилиш;

8.  ёнғинни ўчириш, алоқа ва телекоммуникация, назорат ўлчов асбоблари автоматикаси тизимларини ўрнатиш;

9. кимёвий ҳимоя, иссиқлик изоляцияси, обмуровка ва футеровка махсус ишларини бажариш;

10. саноат ва граждан бино ва иншоотларини қуриш;

11. қурилиш объектларида ер технологик ишларини бажариш;

12. бурғулаш ва портлатиш ишлари;

13. кўприк, эстакадалар ва туннель иншоотларини монтаж қилиш;

14. қуввати 0,4 дан 10 кВт гача бўлган электротехника жиҳозларини созлаш ва ишга тушириш ишларини бажариш.

Компания таркибидаги монтаж ва махсус қурилиш ташкилотлари турли соҳаларига тегишли саноат ва граждан объектлари қурилишида иштирок этиб келмоқда.

Хусусан,

- Қўнғирот, Шўртан, Чирчик Максам, Деҳқонобод кимё заводлари;

- Шўртан, Муборак, Бухоро, Жарқўрғон нефт ва газни қайта ишлаш заводлари;

- Асака, Тошкент, Самарқанд автомобил ва мотор заводлари;

- Тошкент, Урганч, Навоий, Самарқанд халқаро аэропортлари;

- Тошкент ва Бухоро текстил комбинатлари;

- Учқудуқ, Зарафшон, Олмалиқ, Навоий рудани қайта ишлаш заводлари,

- Талимаржон ГРЭС;

- шунингдек, ҳудудлардаги соғликни сақлаш, таълим, спорт, уй-жой ва бошқа инфраструктура объектлари шулар жумласидандир.

Компания таркибидаги монтаж ва махсус қурилиш ташкилотлари томонидан 2014-2020 йилларда 1трлн 335 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Шундан, 2020 йилда 248 млрд.сўмлик ишлар бажарилиб, ў тган йилга нисбатан 108 фоизни ташкил этди.

Жорий йилда 270 млрд.сўмлик, яъни ўтган йилга нисбатан 109 фоиз миқдорида монтаж ва махсус қурилиш ишларини бажариш режалаштирилган.

“Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компанияси раҳбарияти томонидан соҳанинг малакали мутахассислари ҳамкорлигида қурилиш соҳасида монтаж ва махсус қурилиш ишлари бўйича бир қатор иқтисодий самарали янги технологиялар жорий этилди.

Шу жумладан:

- Инфраструктура объектларидаги сантехника тармоқларига полипропилен трубаларни қўллаш технологияси;

- уй-жой объектларида хонадонларни бир бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда иситиш имконини берувчи горизонтал услубдаги иситиш тармоғини қўллаш;

- шунингдек, электр тармоқларида қўлланиладиган импорт вакуумли электр ўчиргич жиҳозини ишлаб чиқариш технологияси республикада биринчи марта маҳаллийлаштирилди.

II. “Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компанияси саноат соҳасида республикада салмоқли ўринлардан бирига эга бўлиб, мамлакатимиздаги турли соҳаларнинг қурилиш объектларига ва асосан монтаж ва махсус қурилиш ишларига зарур бўлган импорт ўрнини босувчи қурилиш материаллари ва жиҳозларини ишлаб чиқарувчи жами 17 та саноат корхоналарини ўзида жипслаштирган.

1992 йилдан буён “Ўзмонтажмахсусқурилиш” уюшмаси ва унинг ҳуқуқий вориси сифатида фаолият юритаётган “Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматимиз ёрдамлари билан монтаж ва махсус қурилиш ташкилотларини импорт ўрнини босувчи маҳаллий қурилиш маҳсулотлари ва ашёлари билан таъминлаш ишлари ривожлантирилиб келинмоқда.

Хусусан, хориждан, шу жумладан Россия, АҚШ, Хитой ва Туркия давлатлари инвестициялари ҳамда маҳаллий инвесторлар жалб этилиб,“Тошкент труба заводи” ҚК МЧЖ, “Конвeктор” МЧЖ, “Завод NVA” МЧЖ, “Puls-Bah” ҚК МЧЖ, “Sitan” МЧЖ, “Ноа” МЧЖ, “Олмалиқ-мeталл-конструкция” МЧЖ, “Вeн Кон аир инжиниринг” ХК, “Давр тeмир-бeтон сeрвис” МЧЖ, “Сам сeрвис тeхнологиа” МЧЖ, “Тошeлeктротeхмонтаж” МЧЖ, “Унивeрсал мeталлконструкция” МЧЖ ва “Тошкент металлконструкция” МЧЖ корхоналари ташкил этилди.

Шунингдек, “Узбeк бойлeр” МЧЖ корхонасида республикада биринчи марта саноат иситиш қозонларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Бугунги кунда Компания таркибидаги саноат корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи 200 дан ортиқ турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Шу жумладан:

- диаметри 15 мм.дан 102 мм.гача бўлган тўғри чокли металл қувурлар;

- 20х20 мм.дан 200х150 мм.гача бўлган квадрат ва тўрт бурчакли металл қувурлар;

- тўғри ва спирал чокли диаметри 114мм.дан 377 мм.гача бўлган металл қувурлар;

- магистрал нефт-газ-сув тармоқлари учун диаметри 426мм.дан 1620мм.гача бўлган юқори босимли металл қувурлар;

- диаметри 12мм.дан 36 мм.гача бўлган арматуралар;

- диаметри 0,8мм.дан 8 мм.гача бўлган металл симлар;

- чўян радиаторлар;

- больт, шайба, шуруп ва гайкалар;

-металл конструкциялар;

- шифер том қопламалари;

- 100 м3дан 20000 м3гача бўлган нефт-газ металл резервуарлар;

- 15м3дан 50 м3гача бўлган босимли сув миноралари;

- газ ва қаттиқ ёқилғиларга мослаштирилган хўжалик иситиш қозонлари;

- саноат буғ иситиш қозонлари;

- сантехника ( умывальник, унитаз, ванна ва бош қ а) жиҳозлари;

- хўжалик ва саноат вентиляторлари;

- электр нимстанциялари, электр тарқатувчи жиҳозлар, вакуумли электр ўчиргич ва бошқалар.

2014-2020 йилларда Компаниянинг таркибий саноат корхоналари томонидан жами 8,0 трлн.сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2014 йилда жами 624 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқилган бўлса, ўтган 2020 йилда бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 338 фоизга ошди ва 2 трлн. 98 млрд.сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, 2020 йилнинг ўзида 165 минг тонна металл қувурлар, 160 минг тонна арматура ва сим маҳсулотлари, 8 минг тоннадан ортиқ металл конструкциялар, 20 минг м3 темир-бетон буюмлари, 200 минг шартли дона сантехника жиҳозлари, 48 млрд.сўмлик электр жиҳозлари ва бошқалар ишлаб чиқарилди.

Компания бўйича замонавий ва талабгор инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш, янги технологияларни қўллаш, импорт ҳажмини камайтириш ва ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ўз натижасини бермоқда.

Хусусан, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ- 4563 - сонли қарори асосида 2021 йилда ишга туширилиши белгиланган қиймати 84,6 млн. АҚШ доллари ва йиллик қуввати 500 минг тонна бўлган “Юпқа ўрама металл прокати ишлаб чиқариш” янги йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилади.

Лойиҳанинг ишга тушиши ҳисобига импорт металл штрипс маҳаллий хом-ашёга айланади ва 2021 йил якунига 51,0 млн долл. миқдоридаги валюта иқтисод қилинади. Кейинги йилларда ушбу қувват тўла ишлаши билан йилига ўртача 240 млн.доллардан ортиқ миқдоридаги валютани иқтисод қилиш имконини беради.

Импорт хом-ашё ва ускуналар харид қилиш 2019 йил якунига 238,6млн.долларни ташкил этган бўлса, жорий йил якунига 169,7млн.доллар миқдорида харид қилинди (шу жумладан 31,7 млн. долларга технологик ускуналар ва 138,0 млн. долларга хом-ашё харид қилинган). Яъни, жорий йил якунига импорт ҳажмини 68,8 млн. доллар миқдорида камайтиришга эришилди.

2020 йил якунига ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси ҳисобига импорт 58,6 млн долларга оптималлаштирилди.

Бунинг натижасида, маҳсулотларни ишлаб чиқариш харажатлари камайтирилиб, уларнинг таннархи ўртача 4,4 фоизга, яъни 74,4 млрд.сўмга пасайтирилди.

III. “Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги қурилиш ташкилотларида ва саноат корхоналари томонидан иш режалари ва бизнес режаларида асосида 2021 йилда монтаж, махсус қурилиш ва қурилиш ишларини ҳамда импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги турдаги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни янада кўпроқ жалб этиш, импортни қисқартириш, ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш, маҳсулот наннархини пасайтириш ва янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича барча зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

Хусусан, 2021 йилда:

270 млрд.сўмлик, яъни ўтган йилга нисбатан 109 фоиз миқдорида монтаж ва махсус қурилиш ишларини бажариш;

2 трлн 720 млрд. сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва таққослама нархда ўсиш даражасини 105 фоиздан ошириш;

Шундан, 173 минг тонна металл қувурлар, 168 минг тонна металл прутоклар ва катанкалар, 9 минг тоннадан ортиқ металл конструкциялар, 22 минг метр куб темир-бетон буюмлари, 210 минг шартли дона сантехника жиҳозлари, 50 млрд.сўмлик электр жиҳозлари ишлаб чиқариш;

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 420 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқалари ҳисобига импорт ҳажмини 13,2 млн.долларга қисқартириш;

5,9 млн.доллар инвестицияларни ўзлаштириш;

Маҳсулотлар таннархини 4,0 фоизга пасайтириш;

125 та янги иш ўринлари яратиш;

ҳамда, 4 млн. киловатт соат электр энергиясини ва 15 тонна ёқилғи ресурсларини тежаш режалаштирилган.

“Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги ташкилотлар ва корхоналар монтаж ва махсус қурилиш ва қурилиш соҳасида ҳамда республикамиз иқтисодиётининг барча соҳаларидаги қурилиш объектларига импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари етказиб бериш хизматларига сифат ва мустаҳкамлик кафолати билан ҳамиша тайёр.

"Ўзмахсусмонтажқурилиш" АКнинг 2019-2021 йиллардаги асосий макро иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
  

Ташкилотнинг асосий кўрсаткичлари

Ўлчов бирлиги

2020 йил амалда

2019 й. нисбатан

2021 йил режа

2020 й. нисбатан
%

1-чорак

Изоҳ

режа

%


1.

ҚМИ ҳажми

млрд.сўм

248,0

108,1

270,2

109,0

47,3

105,0


2.

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш

млрд.сўм

2 098,2

116,8*

2 720,0

105,0*

400,0

105,0*



Металл қувурлар

минг тн.

164,9

138,5

173,4

105,0

30,3




Металл прутоклар ва катанкалар

минг тн.

160,0

101,6

168,0

105,0

14,2



3.

Маҳаллийлаштириш

млрд.сўм

160,2

100,0**

419,2

261,7

0

0

Республика Махсус комиссиянинг  26.12.2020й.даги 2-сонли баёни (02-06/1-3147)

4.

Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқалари ҳисобига импорт ҳажмини қисқартириш

млн.долл

58,6

152,2

13,2

109,6

0

0

 

5.

Инвестиция

млн.долл

33,0


5,9




ПҚ-4937 28.12.2020

6.

Импорт

млн.долл

169,7

71,3

168,0

99,0

42,0



7.

Таннархини пасайтириш

млрд.сўм

74,4

111,0**

69,8


12,8


ПҚ-2692 28.12.2016

%

4,4

100,0

4,0


4,0


8.

Янги иш ўринларини яратиш

дона

125

100,0

125

100,0

 



9.

Ёқилғи энергия ресурсларини тежаш

минг кВт/с

3 800,0


4 000,0

 

1000


 

тонна
(нефт маҳсулотлари)

13,6


15,0


3,75


Республика Махсус комиссиянинг  23.12.2019й.даги 42-сонли баёни (01-06/1-2722)

* таққослама нархда

** режага нисбатан



загрузка карты...