KOMPANIYA HAQIDA

«O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasi 1970 yili Montaj va maxsus qurilish ishlari Vazirligi sifatida tashkil etilgan edi. Respublika mustaqillikka erishganidan so’ng Vazirlik O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan 1992 yil "O’zmontajmaxsusqurilish" Uyushmasiga, keyinchalik 2014 yili «O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasiga aylantirilib uning tarkibidagi tashkilotlar xususiylashtirildi. O’sha davrda xalqimiz va hukumatimiz oldida Respublikaning iqtisodiy salohiyatini oshirish.. batafsil

30.10.2017

Тадбиркорлик субъектлари сони 7 минг 700 дан ошди

Навоий вилоятида ҳам тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир. Жорий йилнинг 9 ойида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони 7 минг 700 дан ошди. Пировардида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнеснинг улуши 41,5 фоизга етди. Мазкур давр мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 623 бўш турган бино ва иншоот ижарага берилди. Маҳаллий тадбиркорларга молиявий кўмак бериш мақсадида 610 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, фаолияти самарадорлигини янада оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Тенгдош 2002” хусусий корхонаси раҳбари Эркин Худойқулов яратилган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, ички бозорга тайёр трикотаж маҳсулотлари етказиб бермоқда.

– Корхонамизда бир кунда 250 та тайёр кийим-кечак тайёрланмоқда, – дейди Э.Худойқулов. – Замонавий тикув дастгоҳлари харидор диди ва талабига мос маҳсулот ишлаб чиқаришда муҳим омил бўлаётир. Бунда тижорат банкидан олинган 400 миллион сўм кредит ҳамда 200 миллион сўм хусусий сармоя қўл келди.

Айни пайтда 30 киши меҳнат қилаётган корхонада маҳсулотларни қўшни вилоятларга етказиб бериш билан бирга хорижга экспорт қилиш чоралари кўрилмоқда.

O'zA agentligi

Возврат к списку


загрузка карты...