KOMPANIYA HAQIDA

«O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasi 1970 yili Montaj va maxsus qurilish ishlari Vazirligi sifatida tashkil etilgan edi. Respublika mustaqillikka erishganidan so’ng Vazirlik O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan 1992 yil "O’zmontajmaxsusqurilish" Uyushmasiga, keyinchalik 2014 yili «O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasiga aylantirilib uning tarkibidagi tashkilotlar xususiylashtirildi. O’sha davrda xalqimiz va hukumatimiz oldida Respublikaning iqtisodiy salohiyatini oshirish.. batafsil

10.10.2017

Солиқ қарздорлиги ўтган йилга нисбатан 63 миллиард сўмга камайди

Мамлакатимизда солиқ қонунчилиги такомиллаштирилиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, солиқ тўловчилар, тадбиркорлар учун берилаётган енгиллик ва яратилаётган қулайликлар давлат бюджети тушумларининг кўпайишига олиб келмоқда. Айниқса, жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғи тўловларининг вақтида тўланиши маҳаллий бюджетлар даромади ошишига хизмат қилмоқда.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси, туман ва шаҳар инспекциялари мол-мулк ва ер солиғи ҳар йили 15 октябргача тўланишини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг фуқаролик масъулиятини оширишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтирмоқда. Тушунтириш, огоҳлантириш ишлари билан бирга, йўл қўйилаётган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан қонуний чоралар кўрилаётир.

– Мол-мулк ва ер солиқлари жисмоний шахслар томонидан солиқ даври учун ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар тўланади, – дейди Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Т.Низомов. – Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 36-моддасига асосан, солиқ тўловчилар солиқ тўлаш мажбуриятини муддатидан илгари бажаришга ҳақли экани ҳам белгилаб қўйилган. Солиқ органлари томонидан бу ҳақда доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилиши ва тўлов хабарномалари тарқатилишига қарамасдан, ўз вақтида тўланмаган солиқлар миқдори ошиб бормоқда.

2017 йилнинг учинчи чорагида вилоят бўйича жисмоний шахсларнинг ер солиғидан қарздорлиги 3 миллиард 273 миллион сўмни, мол-мулк солиғидан эса 3 миллиард 395,3 миллион сўмни ташкил этди. Ҳозирда мазкур қарздорликларни қисқартириш бўйича солиқ инспекциялари томонидан Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда қонуний чоралар кўрилаётир.

Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида истиқомат қилувчи И.Юсупованинг мол-мулк ва ер солиғидан қарзи 1 миллион 35 минг сўмни, муддатида амалга ошмаган тўлов учун ҳисобланган 60 минг сўм пеняни ундириш учун Мажбурий ижро бюроси томонидан мол-мулк хатловга олингач, хонадон соҳиблари қарздорликни тўлиқ ёпишга мажбур бўлди.

Сайилжойи маҳалласида фуқаро Қодирқул Эргашевга тегишли нотурар жой биноси учун 4 йилдан буён солиқ тўловлари амалга оширилмаган. Натижада қарздорлик 15 миллион сўмга етган. Бу фуқарога нисбатан ҳам мажбурий тарзда мол-мулки хатловга олиниб, мавжуд қарздорликни ундириш чоралари кўрилди.

Вилоятнинг барча туманларида фуқаролар мол-мулк ва ер солиғи муддатидан ўтиб кетмаслиги учун тўловни қизғин амалга оширмоқда.

Масалани мажбурлаш даражасига етказмасдан ҳал этиш ҳамма учун қулай, албатта. Шунинг учун солиқ сиёсатини эркинлаштириш ва такомиллаштириб бориш жараёнида унинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ҳар бир солиқ тўловчининг қачон, қанча солиқ тўлаши ва унинг нимага сарфланиши ҳақида маълумотга эгалиги уларнинг солиқ тўлашга онгли муносабатда бўлишини таъминлайди. Бу борада вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик иштирокида, айниқса, маҳаллаларда мол-мулк ва ер солиғи масаласига бағишланган тарғибот-тушунтириш ишлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

O'zA agentligi

Возврат к списку


загрузка карты...