KOMPANIYA HAQIDA

«O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasi 1970 yili Montaj va maxsus qurilish ishlari Vazirligi sifatida tashkil etilgan edi. Respublika mustaqillikka erishganidan so’ng Vazirlik O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan 1992 yil "O’zmontajmaxsusqurilish" Uyushmasiga, keyinchalik 2014 yili «O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasiga aylantirilib uning tarkibidagi tashkilotlar xususiylashtirildi. O’sha davrda xalqimiz va hukumatimiz oldida Respublikaning iqtisodiy salohiyatini oshirish.. batafsil

17.09.2018

Фаол ва ташаббускор тадбиркорлар аниқланди

Тумандаги 75 тадбиркор бу кўрик-танловда қатнашиш истагини билдирган. Улар орасидан фаолияти энг яхши, деб топилган 25 тадбиркор ва 10 ҳунарманд саралаб олинди.

Кўрик-танловда сўзга чиққан Шайхонтоҳур тумани ҳокими Ш.Муҳаммадхоновнинг таъкидлашича, мамлакатда тадбиркорларнинг эмин-эркин фаолият юритиши учун зарур ҳуқуқий асослар яратилган. Бу ишбилармон доира вакиллари фаолиятининг самарадорлигига хизмат қилади.

...Бир қарашда мўъжаз, аммо нозик дид ва маҳорат билан ясалган нақшинкор ёғоч қутичаларга ҳавас билан қараймиз. Қўл меҳнати маҳсули – сувенир буюмлар, айниқса, хорижлик сайёҳлар учун ажойиб совға. Уста миниатюрачи-наққош Камолиддин Абдуллаевнинг айтишича, тадбиркору ҳунармандларнинг ишини элга танитишда "Ташаббус" кўрик-танлови ўзига хос намойиш майдонига айланган.

Танлов якунида номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Улар "Ташаббус-2018" кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

O'zA axborot resursidan foydalanildi

Возврат к списку


загрузка карты...