KOMPANIYA HAQIDA

«O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasi 1970 yili Montaj va maxsus qurilish ishlari Vazirligi sifatida tashkil etilgan edi. Respublika mustaqillikka erishganidan so’ng Vazirlik O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan 1992 yil "O’zmontajmaxsusqurilish" Uyushmasiga, keyinchalik 2014 yili «O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasiga aylantirilib uning tarkibidagi tashkilotlar xususiylashtirildi. O’sha davrda xalqimiz va hukumatimiz oldida Respublikaning iqtisodiy salohiyatini oshirish.. batafsil

05.08.2018

Ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 18 триллион 378,5 миллиард сўм маблағ ажратилди

Йиғилишда ҳар чоракда мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжати ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш Қонунчилик палатасининг устувор вазифаларига кириши ва бу доим депутатлар корпусининг диққат марказида бўлиб келгани таъкидланди.

Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий ва сифат ўзгариши ясамоқда. Иқтисoдиётнинг бaрқaрoр суръaтлaрда ўсиши вa мaкрoиқтисoдий мувoзaнaтни, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминламоқда. Қишлоқ хўжалигининг модернизациялашуви ва интенсив ривожланишига имкон яратмоқда.

Ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолинди. Кенгайтирилган йиғилишда мамлакатда иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2018 йил биринчи ярмида ҳам даромадларнинг бир маромда тушишини ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш орқали Давлат бюджети 144,3 миллиард сўм миқдорида профицит билан ижро этилиши таъминлангани қайд этилди.

Ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 18 триллион 378,5 миллиард сўм ёки умумий харажатларнинг 55,7 фоизи миқдорида маблағ ажратилди. Бу харажатлар ЯИМга нисбатан 12 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, ноқонуний ишлатилиши билан боғлиқ айрим камчиликлар ҳам мавжудлигини айтиб ўтди. Хусусан, айрим бюджет ташкилотларида маблағларнинг ишлатилиши билан боғлиқ молиявий ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилаётгани, айрим тармоқларда тўлов интизомига риоя этилмаётгани оқибатида дебиторлик ва кредиторлик, айниқса, бюджет олдидаги боқиманда қарздорликларнинг юзага келаётгани танқид қилинди.

Мажлисда депутатлар вазирликлар ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини кучайтириш, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг келгуси давр учун ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш борасидаги вазифаларни белгилаб олди.

Мажлисда Давлат солиқ ва Божхона қўмиталари вакилларининг Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси тўғрисидаги ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги бошқа хўжалик бирлашмаларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида қўмиталарнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Возврат к списку


загрузка карты...