KOMPANIYA HAQIDA

«O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasi 1970 yili Montaj va maxsus qurilish ishlari Vazirligi sifatida tashkil etilgan edi. Respublika mustaqillikka erishganidan so’ng Vazirlik O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan 1992 yil "O’zmontajmaxsusqurilish" Uyushmasiga, keyinchalik 2014 yili «O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasiga aylantirilib uning tarkibidagi tashkilotlar xususiylashtirildi. O’sha davrda xalqimiz va hukumatimiz oldida Respublikaning iqtisodiy salohiyatini oshirish.. batafsil

14.12.2018

Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатаси ижроия қўмитасининг 25 -мажлиси якунланди

Унда ташкилотга аъзо давлатлар – Афғонистон, Озарбайжон, Эрон, Покистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Савдо-саноат палаталари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, дипломатик корпус, туризм, транспорт, савдо, саноат, инвестиция соҳалари учун масъул вазирлик ва идоралар, хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари, ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

Учрашув Туркия Республикаси раислигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатаси президенти А.Ҳофизий, Туркия Савдо-саноат палатаси ва товар биржаси кенгаши президенти Р.Хисарчиклиоглу, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Б.Амраев қатнашди.

Уч кун давом этган тадбирда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатасининг Тадбиркор хотин-қизлар кенгаши, Туризм, Транспорт, Арбитраж, Саноат, инвестиция, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда Савдони соддалаштириш бўйича қўмиталарининг мажлислари ташкил этилди. Қўмиталар мажлисларида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо, саноат, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатасининг юқори даражадаги тадбири Ўзбекистонда илк бор ташкил этилди. Ташкилотга раислик турли йилларда Афғонистон, Туркия, Эрон, Покистон давлатлари томонидан амалга оширилган. Айни пайтда унга Туркия томони раислик қилмоқда. Бугунги кунда ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги товар айланмаси 600 миллиард АҚШ долларидан зиёд, аҳоли сони эса 440 миллиондан ортиқдир.

Тадбирда тузилма таркибидаги тармоқ институтларининг жорий йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди, ташкилотга аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталарининг ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Анжуманда иштирокчилар мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар билан яқиндан таништирилди.

Ўтказилган учрашувлар натижаларига кўра, Туркияда 2019 йилда “Аёл тадбиркорлар ярмаркаси ва семинари”ни ўтказиш, Тадбиркор хотин-қизлар кенгаши веб-порталини ишга туширишга келишиб олинди.

Туризм соҳасидаги ҳамкорлик ташкилот доирасидаги шерикликнинг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Шу маънода, мажлис иштирокчилари 2019 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандлар фестивали ишида тузилмага аъзо давлатлар ишбилармон хотин-қизлари иштирокини таъминлаш ҳамда сайёҳликни ривожлантириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича якдил қарашга эга эканликларини билдирди. Келаси йили Ўзбекистоннинг Туризм соҳасидаги навбатдаги халқаро инвестиция форумини Истанбулда ўтказишга қарор қилинди.

Учрашувда минтақадаги трансчегаравий масалалар бўйича баҳсли ҳолатларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатасининг Арбитраж марказини очиш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Қирғизистон Савдо-саноат палатаси ўртасида Ўзбекистон – Қирғизистон ишбилармонлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатаси билан Туркия ишбилармонлари кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Возврат к списку


загрузка карты...