KOMPANIYA HAQIDA

“Oʼzmaxsusmontajqurilish” aktsiyadorlik kompaniyasi Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2014 yil 27 fevraldagi “Montaj va maxsus qurilish ishlarini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʼgʼrisida”gi PQ-2136 - sonli qarori asosida tashkil etilgan.

Kompaniya 1965-1992 yillarda faoliyat koʼrsatgan Montaj va maxsus qurilish ishlari vazirligi va 1992-2014 yillarda faoliyat koʼrsatgan “Oʼzmontajmaxsusqurilish” uyushmasining huquqiy vorisi hisoblanadi... batafsil

24.03.2019

Тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобга олиш китобини юритади

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ҳамда товар чеклари китобчасини юритади.

Назорат-касса машиналарини қўлламасдан фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркор товар чеклари китобчасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши керак.

Ҳисобга олиш китобидаги ёзувлар уларни тўғрилигини тасдиқлаш учун, у билан бирга сақланадиган ҳужжатлар асосида юритилади.

Қуйидагилар товарларнинг сотилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади:

• назорат-касса машинаси умумий кўрсаткичи;

• пластик карточкалар орқали тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари;

• товар чеклари китобчаси.

Ҳисобга олиш китобига маълумотлар кунлик киритилади.

Товарларни реализация қилишдан олинган тушум ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқланади.

Товарларни реализация қилишдан олинган тушум 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтказилади.

Календарь йилида товарларни реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўлайди.

Тушумлари 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркор товар айланмалари бўйича ҳисоботларни чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этиши лозим.

ЎзА

Возврат к списку


загрузка карты...