KOMPANIYA HAQIDA

«O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasi 1970 yili Montaj va maxsus qurilish ishlari Vazirligi sifatida tashkil etilgan edi. Respublika mustaqillikka erishganidan so’ng Vazirlik O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan 1992 yil "O’zmontajmaxsusqurilish" Uyushmasiga, keyinchalik 2014 yili «O’zmaxsusmontajqurilish» aksiyadorlik kompaniyasiga aylantirilib uning tarkibidagi tashkilotlar xususiylashtirildi. O’sha davrda xalqimiz va hukumatimiz oldida Respublikaning iqtisodiy salohiyatini oshirish.. batafsil

 

Mintaqaviy ko'rgazma va sanoat yarmarkalarda ishtirok


01ed508644bca6ca17438df245598360.jpg Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasida "O'zmaxsusmontajqurilish" aksiyadorlik  kompaniyaning ishtiroki bo'yicha ma'lumot (.pdf 1.1 MB)

Boshlanish sanasi:
07.06.2017
Tugash sanasi:
09.06.2017
Tuman:
Toshkent





 

  
Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasida "O'zmaxsusmontajqurilish" aksiyadorlik  kompaniyaning ishtiroki

Boshlanish sanasi:
26.04.2016
Tugash sanasi:
30.04.2016
Tuman:
Toshkent

Boshlanish sanasi:26.10.2015
Tugash sanasi:02.11.2015
Tuman:Toshkent


 

1493153457i.jpg   

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасидаги тадбирлар

  


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган барча соҳадаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан инсонни улуғлашга, шаъни, қадр-қимматини ошириш ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур мезон, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш тамойилига таяниб, бугун ушбу эзгу ва олийжаноб мақсадлар асосида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий 2017 йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея ном берилиши юртимизда инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттирилишини тасдиқлаб турибди.

Бу борада Президентимизнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, шунингдек бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддас саналиши каби эзгу ғоянинг мантиқий давоми бўлди, десак янглишмаймиз.

Ушбу Фармонга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси жорий этилди. Халқ қабулхоналари республикамизнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида тузилмоқда.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжат ижросини амалда таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, одамларнинг ижтимоий кайфиятини баҳолаш имконини беради. Шунингдек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг асосий вазифаларидан бири  этиб белгиланди.

Халқ билан мулоқотнинг ушбу ўзига хос йўналишлари инсон манфаатларининг юксалишига, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига, бир сўз билан айтганда, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратади.


«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши 2016 йил 17 декабрь,  Ф-4760-сон  (Lex.uz сайтига ҳавола)



загрузка карты...